Тезкор тадбир давомида, “Наманган-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро С.А бошқарувидаги “ISUZU” юк автомашинаси Поп туманида жойлашган йўл патрул хизмати масканида тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда етиштирилган 110 миллион сўмлик, оғирлиги 3638 килограмм бўлган 5 турдаги цитрус мевалари борлиги аниқланди.
Ноқонуний олиб келинган цитрус мевалари орасида Перуда етиштирилган узум ва авакадо, Бразилия давлатида етиштирилган лайм, Жанубий Африка ноки ва Италия олмалари мавжуд экан.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
16.04.2019