Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар томонидан салкам 240 миллион сўмлик заргарлик буюмларини ноқонуний айланмасига чек қўйилди
2051
Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари заргарлик буюмларини ноқонуний олиб ўтилиши билан боғлиқ ҳолатларни фош этишди.
Божхоначилар томонидан салкам 240 миллион сўмлик заргарлик буюмларини ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Қўшни давлатга пиёда ҳолда чиқиб кетаётган фуқаро Б.Б. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровида маълум қилинмаган, қиймати 89,1 миллион сўмлик, вазни 297 грамм бўлган сариқ металлдан ясалган занжир заргарлик буюмини яширинча олиб ўтаётганлиги фош этилди.

Божхоначилар эътиборини тортган яна бир фуқаро Ж.М. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида божхоначилардан яширин тарзда вазни 300 граммга тенг бўлган 90 миллион сўмлик заргарлик буюмини ноқонуний тарзда олиб ўтмоқчи бўлганлиги ўз вақтида аниқланди.

Шунингдек, фуқаро  Б.У.нинг ҳам қинғир режаси чиппакка чиқди. У йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатмасдан ва ва оғзаки сўровда маълум қилмасдан оғирлиги 202 граммга тенг бўлган қиймати 60,6 миллион сўмлик 2 дона билагузукни яширинча олиб ўтаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

3.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг