Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янгиликлар
Жаҳон банкининг етакчи мутахассиси Рауль Феликс “Ўзбекистон божхона хизматига 30 йил” эсдалик нишони билан тақдирланди Халқаро ҳамкорликка оид хабарлар

Жорий йилнинг 27 апрель куни Давлат божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари Илхом Мухторов билан Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси мутахассислари билан учрашуви бўлиб ўтди.

29.04.2022

Андижонда 1 млрд. сўмдан зиёд товарларнинг хужжатлардан тушиб қолганлиги фош этилди! Тезкор хабарлар

Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга ҳамда давлат бюджетига тушиши лозим бўлган божхона тўловларини қинғир йўллар билан тўламасликга бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.

29.04.2022

Психотроп дори воситалари тўхтатиб қолинди Тезкор хабарлар

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини юртимизга олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

29.04.2022

Қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди Тезкор хабарлар

Мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда аҳоли саломатлигига зарар етказиши мумкин бўлган сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларнинг юртимиз ҳудудига ноқонуний олиб кирилишига қарши божхона органлари томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

29.04.2022

Божхона тизимини “коррупциядан холи” қилиш энг устувор вазифа Коррупцияга қарши кураш

Жорий йилнинг 17 февралида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳузурида “2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар” юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда берилган топшириқларига асосан, бугунги кунда божхона постларида коррупция ва бошқа салбий ҳолатларни олдини олишга қаратилган ишлар олиб борилмоқда.

29.04.2022

Иқтисодиётимиз барқарорлиги таъминланган Ҳуқуқни муҳофаза қилиш

Бугун ҳалқаро майдондаги таҳликали вазият мамлакатимиз иқтисодиётига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди.

29.04.2022

Заргарлик буюмларини олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби билан танишмисиз? Ҳуқуқни муҳофаза қилиш

Республикамизда божхона тартиб таомилларини соддалаштириш ва божхона ўловлари ундириладиган товарлар рўйхатини қисқартиш орқали юртдошларимиз учун чегара божхона постларидан ўтишларида бир мунча қулайликлар яратилган. Шу каби қулайликлардан бири 2018 йил 8 февралда қабул қилинган ПҚ-3512 сонли Президент қароридир.

29.04.2022

Давлат божхона қўмитасида Корея элчиси билан учрашув бўлиб ўтди Халқаро ҳамкорликка оид хабарлар

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ким Хи Санг билан учрашув бўлиб ўтди

28.04.2022

Жиззах вилоят божхона бошқармасида аёл ходимлар учун “Соғлом оила - соғлом жамият” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди Божхона органларида гендер тенглиги

Тадбирда Жиззах вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими гинеколог шифокори М.Ахмедова ҳамда Жиззах шахар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими амалиётчи психологи М.Рахмоновалар иштирок этиб, соғлом оила қуриш ва соғлом фарзандни дунёга келтириш, қолаверса, оилада соғлом турмуш тарзини юритиш асослари бўйича хотин-қизларга керакли маълумотларни бериб ўтишди.

27.04.2022

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси фаолиятининг жорий йил биринчи чорак якунлари бўйича ҳисоботи берилди Маъруза ва чиқишлар

Жорий йилнинг 17 февраль куни Президентимиз ҳузурида божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича устувор вазифаларга қаратилган видеоселектор йиғилишида ҳам божхона органларига қатор вазифа ва топшириқлар юклатилган.

27.04.2022

Ўзбекиcтон Давлат Жаҳон тиллари университетининг бир гуруҳ талабалари Давлат божхона қўмитасида бўлишди Тадбирлар

Жорий йилнинг 25 апрель санасида Ўзбекиcтон Давлат Жаҳон тиллари университетининг Халқаро журналистика факультетида таҳсил олаётган бир гуруҳ талабалар Давлат божхона қўмитасида бўлишди.

27.04.2022

Божхона институтида кўрик танлов бўлиб ўтди Маданий-маърифий тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5117-сонли қарорида ва Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларида хорижий тилларни ўргатишни таълим сиёсатининг устувор йўналиши сифатида ривожлантириш, ушбу йўналишда таълим сифатини тубдан ошириш, таълим олувчиларни хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш, шунингдек, халқаро ҳамкорлик ва мулоқотни ривожлантириш учун шарт-шароит ва имкониятлар яратиш каби вазифалар белгилаб берилган.

26.04.2022

Божхона институтида илмий-амалий давра суҳбати бўлиб ўтди Тадбирлар

Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида “Божхона хизматларини рақамлаштиришнинг замонавий тенденциялари: назарий ёндашувлар ва амалий тажрибалар” мавзусида Республика илмий-амалий давра суҳбати бўлиб ўтди.

25.04.2022

ДБҚ Раиси Акмалхўжа Мавлонов Қарши шаҳридаги аралаш жанг санъати спорт клубида бўлди Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили

Муҳтарам Президентимизнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида Давлат божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов ҳам мазкур вилоятда бўлиб, нафақат божхона постларида балки, турли соҳа вакиллари билан ҳам учрашувлар ўтказди.

23.04.2022

Миллий кинология марказида журналистлар, уларнинг фарзандлари ва мактаб ўқувчилари учун ўзига хос пресс тур ташкил қилинди Матбуот анжуманлари

Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар ва блогерлар учун навбатдаги пресс тур ташкил қилинди.

23.04.2022

Божхона хизматларини рақамлаштиришнинг замонавий тенденциялари: назарий ёндашувлар ва амалий тажрибалар Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили

Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида “Божхона хизматларини рақамлаштиришнинг замонавий тенденциялари: назарий ёндашувлар ва амалий тажрибалар” мавзусида Республика илмий-амалий давра суҳбати бўлиб ўтди.

23.04.2022

Қарши шаҳридаги 3-сонли мактабда ташкил этилган “Ёш божхоначи” тўгарагида навбатдаги ўқув машғулоти ўтказилди Тадбирлар

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳамда Халқ таълими вазирлигининг тегишли қўшма қарори ижроси юзасидан Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан бошқармага бириктирилган Қарши шаҳридаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчи ёшлари учун божхона соҳасига оид учрашув, давра суҳбати ва ўқув машғулотлари ўтказиб келинмоқда.

23.04.2022

Янада қулай, янада замонавий Тадбирлар

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан божхона постлари инфраструктурасини яхшилаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Жартепа” чегара божхона постида йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида, ногиронлик аравачаларида ҳаракатланаётган инсонлар учун пандуслар қурилди.

23.04.2022

Тадбиркорларга қонунчиликдаги янгиликлар етказилди Божхоначи - тадбиркор таянчи

Юртимизда бугунги кунда тадбиркорлик субъектларига қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини оширишнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади.

22.04.2022

Мактаб ўқувчилари ўртасида “Божхона бошқармаси бошлиғи кубоги” спорт мусобақалари ўтказилди Тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳамда Халқ таълими вазирлиги ўртасида имзоланган қўшма қарор ижроси юзасидан Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан шаҳардаги 33-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 7-11 синф ўқувчилари ўртасида спортнинг шахмат ва шашка тури бўйича “Божхона бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақаси ўтказилди.

22.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг