Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янада қулай, янада замонавий
7349
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан божхона постлари инфраструктурасини яхшилаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Жартепа” чегара божхона постида йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида, ногиронлик аравачаларида ҳаракатланаётган инсонлар учун пандуслар қурилди.
Янада қулай, янада замонавий

“Жартепа” автомобил ўтказиш пунктига олиб борувчи А-377 магистрал йўлининг 21 км. қисми Тайлоқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан таъмирланди.
Бундан ташқари, йўл чизиқлари ва пиёдалар ўтиш йўлидаги чизиқлар қайта чизилиб, янгидан бўялди.
Постда ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, пост ҳудуди ва ён атрофларга 10 туп манзарали дарахтлар, 20 туп арча, 100 та мевали кўчатлар ва 2000 та манзарали гуллар экилди.
Шу билан бирга, йўл харитасида белгиланган чора-тадбирлар ижроси юзасидан “Жартепа” чегара божхона постига “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан қиймати 190 млн. сўмлик 2 та янги 400 кВт. тронсформатор ўрнатилди.
“Жартепа” чегара божхона постини газ билан таъминлаш борасида “Ургуттумангаз” газ таъминоти билан шартнома қилиниб, божхона постига доимий равишда “газ” балонларда суюлтирилган газ етказиб берилиши йўлга қўйилди.
Тоза ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан постга кулерлар ўрнатилиб, ходимлар эҳтиёжи учун етарли сув капсулаларини етказиб бериш шарти билан узоқ муддатли шартнома тузилди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

23.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг