Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона тизимини “коррупциядан холи” қилиш энг устувор вазифа
1146
Жорий йилнинг 17 февралида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳузурида “2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар” юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда берилган топшириқларига асосан, бугунги кунда божхона постларида коррупция ва бошқа салбий ҳолатларни олдини олишга қаратилган ишлар олиб борилмоқда.
Божхона тизимини “коррупциядан холи” қилиш энг устувор вазифа

Шу мақсадда, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” ва “Ғишткўприк” чегара божхона постларида Шахсий хавфсизлик бўлими вакиллари ҳамда пост раҳбарияти томонидан шахсий таркиби билан коррупцияга қарши курашиш ва унга шароит яратиб берувчи омилларни бартараф этиш юзасидан профилактик йигилиш ўтказилди.

Бугунги кунда, божхона тизимини “Коррупциядан холи” қилиш энг устувор вазифа эканлиги юзасидан тушунтиришлар берилди. Божхона тизимида ходимларга қулай шарт-шароитлар яратиш, кадрлар потенциалини мустаҳкамлаш, божхона ходимларининг ижтимоий ҳимояси борасида катта ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, божхона ходимлари нопок йўлларга кириб қолмаслиги ва бундай ҳолатларни олдини олишда барча ходимлар бирдек маъсул эканлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, божхона ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ушбу соҳада коррупцион ҳолатларда дуч келса, Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ишонч рақамига ёки бошқаманинг (70) 202-86-00 рақамига қўнғироқ қилиб йўллашлари мумкинлигини эслатиб ўтилди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

29.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг