Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорларга қонунчиликдаги янгиликлар етказилди
7399
Юртимизда бугунги кунда тадбиркорлик субъектларига қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини оширишнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади.
Тадбиркорларга қонунчиликдаги янгиликлар етказилди

Шу жумладан ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг ташқи савдо операцияларини амалга оширишда божхона қонунчилигидаги ўзгаришлар ўз навбатида божхона процедураларини соддалаштиришни назарда тутиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг жаҳон бозорига чиқиши учун зарур шарт-шароитлар яратмоқда.

Божхона органлари томонидан ташкил этилган давра суҳбатларида  ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига божхона соҳасидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида доимий хабардор қилинмоқда.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Дарё порти” ТИФ божхона постида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ушбу мавзуда навбатдаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-121-сонли Қарорига кўра тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган, ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошмаган озуқа экинларини экиш, йиғиш ва озуқа тайёрлаш, қишлоқ хўжалиги техникалари, уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмлари, истисно тариқасида, 2025 йил 1 мартга қадар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) ва утилизация йиғимидан озод қилинганлиги таъкидланди.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келаётган муаммолар ва таклифлар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефон рақамига ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси навбатчилик қисмининг (76) 225-02-26 рақамли телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

22.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг