Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўзбекиcтон Давлат Жаҳон тиллари университетининг бир гуруҳ талабалари Давлат божхона қўмитасида бўлишди
7132
Жорий йилнинг 25 апрель санасида Ўзбекиcтон Давлат Жаҳон тиллари университетининг Халқаро журналистика факультетида таҳсил олаётган бир гуруҳ талабалар Давлат божхона қўмитасида бўлишди.
Ўзбекиcтон Давлат Жаҳон тиллари университетининг бир гуруҳ талабалари Давлат божхона қўмитасида бўлишди

Университетнинг педагогик жамоаси ва талабалар ташриф давомида Ўзбекистон божхона фаолиятининг бой тарихи ва бугунини тўлиқ акс эттирувчи экспонатлар жамланган музей билан яқиндан танишдилар. Таъкидлаш жоизки,барча соҳалар сингари божхона фаолияти ҳам ўтмишда залворли йўлни босиб ўтган. Йиллар давомида кўплаб ўзгаришларга гувоҳ бўлган. Янгидан ислоҳ этилаётган божхона тизими эса аввалгиларидан тубдан фарқ қилади. Албатта, янгиликлардан ҳабардор бўлиш баробарида, тарихни ҳам унутмаслик даркор. Шу мақсадда музейга ташриф буюрган талабалар, яъни бўлажак журналистлар ҳамда матбуот котиблари эътиборига божхона соҳасига оид бўлган энг керакли маълумотлар ва қизиқарли тарихий фактлар тақдим этилди. Мазкур соҳага қизиқиш билдираётган ёш авлод вакиллари билан ўтказилган музей бўйлаб саёҳат ва қизиқарли суҳбатлар келгусида уларнинг божхона соҳасининг етук мутаҳасисслари журналист ва матбуот котиблари бўлиб етишишлари учун замин яратса ажаб эмас.

27.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг