Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
ДБҚ Раиси Акмалхўжа Мавлонов Қарши шаҳридаги аралаш жанг санъати спорт клубида бўлди
7452
Муҳтарам Президентимизнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида Давлат божхона қўмитаси Раиси Акмалхўжа Мавлонов ҳам мазкур вилоятда бўлиб, нафақат божхона постларида балки, турли соҳа вакиллари билан ҳам учрашувлар ўтказди.

Кеча – 22 апрелда куннинг иккинчи ярмида ДБҚ Раиси Қарши шаҳридаги “Lions” ММА аралаш жанг санъати спорт клубида бўлиб, мавжуд шарт-шароитларни яқиндан кўздан кечирди.

Учрашувда клуб мураббийси Бобур Қурбонов Юртбошимизнинг спортга кўрсатаётган юксак эътиборлари натижасида ўзи ва шогирдлари эришган ютуқлар тўғрисида сўзлаб берди.

Клуб мураббийси Б.Қурбонов, вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси раҳбари В.Рўзиев ҳамда спортчилар билан мулоқотда маълум қилинишча, вилоятда спортнинг қўл жанги ва аралаш жанг санъати турларини ёшлар ўртасида оммалаштириш ва кенг тарғиб қилиш ишларини хомийлик асосида ташкил этишга зарурат мавжуд. 

Хусусан, спорт клубининг ҳозирги аҳволи ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, зарур инвентарлар билан жиҳозлаш фурсати келган.

ДБҚ Раиси Акмалхўжа Мавлонов ҳудудда спортни, хусусан аралаш жанг санъатини ривожлантиришга яқиндан кўмаклашиш учун барча зарурий чора-тадбирлар белгиланиб, қисқа муддатда аниқ амалий ишларга старт берилишини маълум қилди.

23.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг