Жиззах вилоят божхона бошқармасида аёл ходимлар учун “Соғлом оила - соғлом жамият” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди
Тадбирда Жиззах вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими гинеколог шифокори М.Ахмедова ҳамда Жиззах шахар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими амалиётчи психологи М.Рахмоновалар иштирок этиб, соғлом оила қуриш ва соғлом фарзандни дунёга келтириш, қолаверса, оилада соғлом турмуш тарзини юритиш асослари бўйича хотин-қизларга керакли маълумотларни бериб ўтишди.
Шунингдек, учрашув давомида психолог томонидан “Замонавий аёл психологияси” мавзусида тренинг ҳам ташкил этилди. Унда тизимда фаолият юритувчи аёлларга ишда, шахсий ҳаётларида муваффаққиятга эришишлари юзасидан психологик тавсиялар берилди.
Тадбир сўнгида, аёл ходимлар мутахассисларга мавзу юзасидан ўз фикрларини билдириб, қизиқтирган саволларига жавоб олишди.