Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган “VOLVO” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Ўтказилган божхона кўриги натижасида, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, дастлабки қиймати 808 млн. 100 минг сўмлик 54450 дона чинни идишлар борлиги маълум бўлди.
Пост орқали кириб келган “MAN” русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида эса юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган дастлабки қиймати 178 млн. 300 минг сўмлик 1450 дона автомобил эҳтиёт қисмлари мавжуд эканлиги аниқланди.
Яна бир холатда кириш пиёда йўлаги орқали Фуқаро Р.Х. томонидан дастлабки қиймати 62 млн. 300 минг сўмлик 890 дона парфюмерия маҳсулотларини Қирғизистондан қайта сотиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб товар моддий бойликлар вақтинча сақловга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
29.04.2022