Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қарши шаҳридаги 3-сонли мактабда ташкил этилган “Ёш божхоначи” тўгарагида навбатдаги ўқув машғулоти ўтказилди
7416
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳамда Халқ таълими вазирлигининг тегишли қўшма қарори ижроси юзасидан Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан бошқармага бириктирилган Қарши шаҳридаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчи ёшлари учун божхона соҳасига оид учрашув, давра суҳбати ва ўқув машғулотлари ўтказиб келинмоқда.
Қарши шаҳридаги 3-сонли мактабда ташкил этилган “Ёш божхоначи” тўгарагида навбатдаги ўқув машғулоти ўтказилди

Бугун ушбу йўналишда тасдиқланган ўқув режа бўйича мактабнинг ўқувчи ёшларидан жамланган “Ёш божхоначи” тугараги аъзоларига бошқарманинг Юридик хизмат катта инспектори Х.Боймуродов томонидан “Божхона иши тарихи ва ривожланиш босқичлари, унинг дастлабки тушунчалари ва ҳуқуқий асослари” мавзусида навбатдаги ўқув машғулоти ўтказилди.

Дарсда дастлаб, божхонанинг тарихи ва пайдо бўлиш даврлари, божхона ишининг ҳуқуқий асослари, шунингдек, мамлакатимиз мустақилликни қўлга киритгандан кейинги божхонанинг ташкил этилиш босқичлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 12 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 375-сонли қарори билан ташкил этилганлиги, йиллар давомида таркибий тузилмалардаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берилди.

Дарҳақиқат, мустақил Ўзбекистон божхонаси ўзининг 30 йиллик тарихи мобайнида кўплаб ижобий ўзгаришларни бошдан кечирди. Соҳа фаолияти босқичма-босқич тизимли ислоҳот қилинди, юксалиш сари юз бурди.

Ўқувчилар билан мулоқот самимий ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Якунда, ўқувчи ёшлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.

 

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

23.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг