Коррупция иллатига қарши курашишни нимадан бошлаш керак?
Коррупцияга қарши кураш
Энг аввало, коррупцияга қарши курашишни оиладан бошлаш даркор. Бу борада аёлларнинг роли катта, деб ҳисоблаймиз. Агар ўғрилик ёки пора ҳисобига келган луқманинг таг-илдизини аёлларимиз суриштириб билса, очиқ фикрини айтолса, эрлар ҳалол ризқни излашга тушиб, иши ва оиласида файз-барака, сокинлик ҳамда хотиржамлик қарор топиши, шубҳасиз.