Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши муросасиз курашиш керак
1561
Коррупция – бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. Мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради.

Таъкидлаб ўтиш ўринлики, ушбу зарарли ҳодиса катта ва кичик, бадавлат ва камбағал бўлишидан қатъий назар, барча мамлакатларда учрайди. Ушбу зарарли иллатни бартараф этиш бўйича жаҳон ҳамжамияти томонидан бир қатор самарали ишлар амалга оширилаётган бўлсада, ҳанузгача у бартараф этилмаяпти.

Божхона ходимларини коррупция ва ҳар хил салбий иллатларга дуч келмаслиги ва олдини олиш мақсадида Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона постида ўтказилган навбатдаги учрашув ҳам шу мавзуга бағишланди.

Йиғилишда “Олот” чегара божхона пости бошлиғи О.Ахмедов ва Бухоро вилоят божхона бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими бошлиғи Қ.Ҳайдаров пост ходимларини хизмат вазифаларини олиб бориш жараёнида ҳалол, пок, виждонан, ватанга садоқат билан сидқидилдан хизматни олиб боришлари, божхона органларига қонунларда белгиланган вазифалар, ҳуқуқлар ва мажбуриятларга қатъий риоя қилиши, божхона назорати, расмийлаштируви ва кўригини белгиланган тартибда синчковлик билан амалга ошириш, амалдаги қонунчиликка тўлиқ риоя қилиб, хизмат ваколатларини суистеъмол қилмаслик, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, уларни сарсон қилмаслик ва ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилмаслик, янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўқиб-ўрганиб, доимий равишда билим савияларини ошириб боришлари, коррупция, тамагирлик каби салбий иллатларга йўл қўймаслик кераклиги тўғрисида уқтирди. 

Бугунги кунда божхона органлари ходимларини ижтимоий томондан қўллаб қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги, яратиб берилаётган шарт-шароитлардан самарали фойдаланган ҳолда хизматни ўташ, айниқса “Олот” чегара божхона постида йўловчиларга, ташувчиларга қулай шароитлар мавжудлиги, шундай божхона постида хизмат олиб бораётган ходим бундан ғурурланган ҳолда ўзини муносиб тутиб иш самарадорлигини ошириб бориши, доимий изланишда бўлиши лозимлигини таъкидланди.

Мулоқот якунида иштирокчиларга божхона назорати, жараёнида муаммоли масалаларга дуч келганда ёки божхона соҳасига оид савол ва мурожаатлар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонига ёки Бухоро вилоят божхона бошқармасининг (65) 221-65-00 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги тўғрисида маълумот берилди.

19.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг