Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция иллатига қарши кураш – бурч ва масъулиятимиздир
1550
Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бугунги кунда ниҳоятда долзарб масала бўлиб, бу борада нафақат масъул идоралар, балки кенг жамоатчилик ҳам ҳамфикр ва ҳамжиҳат бўлиши мақсадга мувофиқ.
Коррупция иллатига қарши кураш –  бурч ва масъулиятимиздир

Шундан келиб чиқиб, қаердадир тамагирлик ҳолатларига дуч келсак, ҳар биримиз бу нохуш ҳодисага нисбатан бефарқ бўлмаслигимиз, лоқайдлик қилмаслигимиз, аксинча, коррупция иллатига қарши қаратилган саъй-ҳаракатларимиз бурч ва масъулиятимизга айланиши керак.
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг шарт-шароитлари ва сабабларини ўрганиш, шунингдек, ушбу иллатни бартараф этиш таклифларини ишлаб чиқиш муҳим вазифа ҳисобланади.
Бу борада, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлиги бўлими томонидан шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни янада мустаҳкамлаш ҳамда профилактик-тушунтириш ишларини олиб бориш ва ходимларнинг хизмат фаолияти устидан назоратни янада кучайтириш мақсадида, бошқарма аппарати, чегара (“Шовот”, “Дўстлик” ва “Урганч аэропорти”) ҳамда (“Урганч” ва “Ҳазорасп ЭИЗ” ТИФ) божхона постларида профилактик учрашувлар ўтказилди.

Мазкур профилактик учрашувлар давомида Давлат божхона қўмитаси Раҳбарияти томонидан ўтказилаётган ҳар бир йиғилишда мамлакатимизнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда коррупцияга қарши курашишга қаратилган қатор топшириқ ва кўрсатмалари тушунтирилди.

Хулоса ўрнида, халқимизда “Касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олган яхши” деган нақл бор. Шундай, коррупцион жиноят содир этилганидан кейин уни фош этиб, тергов қилгандан кўра, шу турдаги жиноятлар содир этилишининг олдини олиш мақсадга мувофиқдир.

 

 

15.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг