Ҳисоб-китобларга кўра, айни дамда дунёда кўплаб жиноятларга сабаб бўлаётган нафс балоси, яъни коррупция натижасида йилига бир триллион доллардан ортиқ маблағ ўзлаштириларкан. Аммо бу фақатгина моддий зарар. Коррупциянинг маънавий зиёни эса унданда хавфли албатта.
Шу ўринда коррупция нима сабабдан пайдо бўлади, қандай омиллар уни кенг илдиз отишига шароит яратади деган ҳақли савол туғилади. Халқаро экспертлар фикрига кўра, коррупция қуйидаги омиллар натижасида вужудга келади.
Шунингдек, иқтисодиётнинг давлат томонидан тартибга солиниши, аҳолининг давлатни назорат қилишдаги суст иштироки, мамлакат юқори бошқарув органларининг аҳолидан узилиб қолганлиги ҳам коррупция ривожига сабаб бўлади.
Мамлакатимизда ҳам коррупцияга қарши кураш, унинг салбий оқибатларини кенг жамотчиликка эътироф этиш, энг муҳими жамиятда коррупцияга қарши ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, БМТнинг Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги конвенциясига аъзо бўлиниши, “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши ватанимизда бу борадаги амалга оширилаётган ишларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлади.
Албатта бу каби қонунлар ижросини таъминлаш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларидан алоҳида масъулият талаб этади. Шу боисдан, Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам коррупцияга қарши кураш соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Бунда асосий эътибор ходимлар орасида ўтказиладиган профилактика тадбирлари, кенг жамоатчилик вакиллари билан ўтказиладиган давра суҳбатларига қаратилмоқда.
Бироқ, ушбу қонунчилик нормалари реал ҳаётда ўз самарасини тўлақонли ифода этиши, содда қилиб айтганда қонун амалда ишлаши учун ҳар бир фуқаро ўзининг мустаҳкам позициясига, ўз эътиқодига эга бўлиши лозим. Зеро Президентимиз таъкидлаганларидек “Коррупцияга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қанчалик ҳаракат қилмасин, халқимиз бу жирканч иллатга муросасиз бўлмас экан, таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатмас экан, бу балога қарши самарали курашни ташкил эта олмаймиз. Бу иллат билан нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, балки ҳар бир жамоа жиддий курашиши керак..”
Шундай экан, ватанимизнинг келгуси тараққиётида салбий таъсир кўратадиган коррупцияга иллатига қарши курашиш, шу заминда яшаб турган ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг бурчидир.
29.01.2021