Ушбу тадбир барча юртдошларимиз томонидан катта қизиқиш билан қарши олиниб, халқимизни янада фаровон ва тўкин ҳаёт кечиришга қаратилган жуда катта марралар белгиланди.
Мурожаатномада давлатимиз раҳбари томонидан коррупцияни бартараф этиш масаласига ҳам алоҳида тўхталиб, бу иллатнинг ҳар қандай кўринишига муросасиз бўлиш кундалик ҳаёт тарзимизга айланиши шарт эканлиги яна бир бор таъкидланди.
Дарҳақиқат, коррупция бор жойда ривожланиш бўлмайди, белгиланган марраларга эришилмайди.
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан мазкур Мурожаатномадан келиб чиқиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган зарур чоралар белгилаб олинди.
Шахсий таркиб билан ўтказиладиган кунлик йўриқномаларда коррупциянинг барча турига қарши курашиш, мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда юклатилган вазифаларни тўла адо этиш, тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш, хизмат ва хизматдан ташқари вақтларда тартиб интизомга ва божхоначи деган шарафли касбга муносиб бўлиш ҳар бир ходимнинг онгига етказилмоқда.
Шунингдек, божхона соҳасига билимли, соғлом ва теран фикрлайдиган кадрларни танлаб олиш, хизмат олиб бораётган ходимларни доимий равишда ўқитиш, билим савиясини юқорилигини таъминлаш ишлари йўлга қўйилган.
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ва бошқарманинг Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими томонидан коррупцияга қарши курашиш мақсадида кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик учун Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11-08” ҳамда бошқармада ташкил қилинган (75) 221-04-80 ишонч телефон рақами доимий фаолият кўрсатаётганлиги маълум қилади.
23.01.2021