Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона пости ходимлари томонидан карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ҳам пост орқали ҳаракатланаётган фуқаролар ва талабалар иштирокида “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзуси доирасида навбатдаги учрашув ўтказилди.
Унда коррупция ҳар қандай жамиятнинг сиёсий ва иқтисодий ривожланишига зарар етказиши, давлатнинг конституциявий асосларини ҳамда жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емириши, демократик институтлар ва қонун устуворлигини заифлаштириб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари жиддий тарзда бузилишига олиб келади.
Бугунги кунда коррупциянинг илдизларини бартараф қилиш учун мунтазам равишда ислоҳотлар олиб борилмоқда ва давлат бошқарувини такомиллаштириш дастури ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Хусусан, Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013 сонли фармонлари билан “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш агентлиги”нинг ташкил этилганлиги жамиятда коррупциянинг барча кўринишларини олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашишда дастуриламал бўлди десак адашмаган бўламиз.
Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, мазкур иллатга қарши курашишда нафақат давлат органлари, балки барча фуқароларимиз самарали натижаларга эришиши мумкин. Бу борада олиб борилган муваффақиятли саъй-ҳаракатлар жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида муҳим ахамият касб этиши учрашув давомида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, тадбир якунида фуқароларга божхона соҳасига оид саволлар ва таклифлар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонига ёки вилоят божхона бошқармасининг (76) 225-02-26 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.
16.01.2021