Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши кураш – оиладан бошланади!
1638
Бугунги кунга келиб коррупцияга қарши курашиш маълум бир шахслар доирасида эмас, балки кенг жамоатчилик, давлат ва нодавлат ташкилотлар, шунингдек мансабдор шахсларнинг ота оналари ва оилалари билан ҳамкорликда ҳал қилиниши лозим бўлган жиддий масала эканлиги ўз исботини топмоқда.
Коррупцияга қарши кураш – оиладан бошланади!

Дарҳақиқат, бу чегара ва қолип билмас иллатга қарши курашиш стратегик жиҳатдан ўта мукаммал ва пухта ишлаб чиқилган чора-тадбирларни талаб этибгина қолмасдан юксак маънавият билан унга қарши курашишни талаб этади.

 Шу боисдан Андижон вилоят божхона бошқармасида коррупцияга қарши курашишда оиладаги муҳит ҳам катта аҳамиятга эга эканлигини инобатга олган ҳолда ходимларнинг оила аъзолари билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олган бошқарма бошлиғи Э.Райхонов, даставвал ташриф буюрганликлари учун ота-оналарга ўз миннатдорчилигини билдириб, уларга президентимиз томонидан божхона соҳасига берилаётган эътибор, яратилган қулай шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, бундай шароитларга ҳалол меҳнатимиз билан жавоб қайтаришимиз кераклигини, қинғир ишларнинг охири надомат-у, ғам ташвишдан ўзга нарса эмаслигин таъкидлаб ўтди.

Андижон вилояти божхона бошқармасининг Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими бошлиғи Б.Таджибаев сўзга чиқиб, юртимизни янада ривожлантиришга қаратилган кенг кўламдаги ислоҳотлар амалга оширилаётган бир пайтда божхона ходимлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Қонунлари, қонуности ҳужжатлари ва одоб-аҳлоқ қоидаларига оғишмасдан риоя этишлари ўзига хос долзарбликни касб этишига алоҳида урғу берди.

Тадбир якунида божхона ходимларининг ота-оналари бошқарма шахсий таркибига ҳамда ўз фарзандларининг тақдирига бефарқ бўлмайдиган тизим раҳбарларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Андижон вилоят божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

21.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг