Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиз
1653
Коррупция – дунё миқёсида глобал тус олган муаммолардан бири. Унга қарши кураш эса энг аввало оиладан, махалладан бошланмоғи керак.

Шу мақсадда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Дарё порти” ташқи иқтисодий фаолият божхона постининг бир гуруҳ ходимлари Термиз туманидаги “Дўстлик” маҳалласида бўлиб, маҳалла фаоллари ва ёшлар билан коррупцияга қарши кураш мавзусида тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боришди.

Давра суҳбати тарзида бўлиб ўтган тадбирда иштирокчиларга коррупцияга қарши курашиш борасида Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ишлар ва амалдаги қонунчилик базаси юзасидан маълумотлар берилди.

Хусусан, 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармонининг мақсад ва вазифалари атрофлича тушунтирилди.

Учрашувда,  коррупция мамлакат ривожини ҳамда жамиятни емирувчи иллат сифатида таъкидланиб, мазкур иллатга барҳам беришда давлат органлари ва халқнинг ҳамжиҳатлигини йўлга қўйиш муҳим эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, маҳалла фаоллари ва ёшлари томонидан мазкур йўналишда берилган саволларга мутасаддилар томонидан атрофлича жавоб берилди.

Бу каби давра суҳбатлари аҳолининг ҳуқуқий онгини ўстириш ва шу орқали коррупция каби жамият кушандасига қарши курашишда ўз натижасини бериши, шубҳасиз.

Мулоқот якунида, божхона соҳасига оид савол ва мурожаатлар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонига ёки Сурхондарё вилоят божхона бошқармасининг (76) 225-02-26 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги тўғрисида маълумот берилди.

23.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг