Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашиш – ҳар биримизнинг асосий вазифамиз
1654
Маълумки, юртимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ўзининг ижобий самарасини кўрсатмоқда.

Мисол тариқасида олсак, жамиятимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари сўзсиз таъминланмоқда, миллий қадриятларимиз тикланмоқда, барча соҳалар ва тармоқларда барқарор ўсиш суръатлари кузатилмоқда, халқимизнинг турмуш даражаси яхшиланиб, давлатга ҳамда эртанги кунга бўлган ишончи тобора ортиб бормоқда.

Албатта бу каби ўзгаришларга эришишда юртимиз бўйлаб коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш чоралари кўрилаётганлиги ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 29 декабрида Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида “Коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз бўлиш кундалик ҳаёт тарзимизга айланиши шарт. Бу иллатга қарши курашишга барча давлат органлари, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, умуман, ҳар бир фуқаро сафарбар этилиши зарур” дея таъкидлаган эди.

Шундан келиб чиқиб, Давлат божхона қўмитасининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан ходимлар ўртасида Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларга кўра, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, қонунчилик, хизмат интизоми, одоб-ахлоқ қоидалари ва ички тартиб-қоидаларга риоя этилишини таъминлашга қаратилган кенг қамровли тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, ходимларнинг билим савиясини ошириш, амалий ва касбий кўникмаларини шакллантириш, шахсий ҳаёти ҳамда хизмат вақтида коррупцияга йўл қўймаслик, тадбиркорларга божхонада яратилган имконият ва қулайликлар тўғрисида тушунтиришлар бериш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси маълум қиладики, ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ва фуқароларда божхона соҳасига оид муаммо ҳамда саволлар юзага келган тақдирда, Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда Қашқадарё вилоят божхона бошқармасининг (75) 221-04-80 рақамли ишонч телефонларига мурожаат этишлари мумкин.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

21.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг