Яна бир томондан, жараёнларнинг бевосита иштирокчиси бўлган кадрлар сифатини пасайтириб, соҳаларнинг оқсашига, уюшган жиноятчиликни илдиз отишига “хизмат” қилади.
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ўз ваколати доирасида мамлакатнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилади ва унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлайди.
Шундан келиб чиқиб, божхона соҳасида бу жирканч жиноятга қарши кескин чоралар кўрилмоқда.
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти ва Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими томонидан мамлакатимизда амалда бўлган коррупцияга қарши курашишга оид қонун ҳужжатлар ижросини таъминлаш, бошқарма ҳамда божхона постларида хизмат олиб бораётган барча ходимларни ҳалол ва пок хизмат қилишлари, ватан олдидаги бурчларини сидқидилдан адо этишлари юзасидан мунтазам равишда тарғибот ва тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, ҳар бир ходимга коррупция муаммоси ва унга қарши кураш масаласи ҳозирги даврнинг энг долзарб вазифаларидан бири эканлиги, сабаби бу иллатнинг кенг қулоч ёйиши ўта салбий оқибатларга олиб келиши тўғрисида уқтирилмоқда.
Ҳозирги кунда Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ва бошқарма тасарруфидаги чегара ҳамда ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида хизмат олиб бораётган ходимлар учун барча қулайликлар яратилган.
Ходимлар кенг ва иш фаолиятига мўлжалланган шинам хоналарда хизмат қилмоқда. Бундан ташқари, зарур мебел жиҳозлари, ҳар бир ходимга сўнгги русумдаги жамланган хизмат компьютери ва хизматда фойдаланиш учун канцелярия товарлари билан таъминланган.
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан коррупцияга қарши курашиш мақсадида кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик учун Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11-08” ҳамда бошқармада ташкил қилинган (75) 221-04-80 ишонч телефон рақами доимий фаолият кўрсатаётганлиги эслатиб ўтамиз.
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
30.01.2021