Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – жамият тараққиёти кушандаси
1781
Бизга маълумки, коррупция жамиятни ривожланишига қарши қаратилган ҳаракат сифатида ҳар қандай жамият ва давлатда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келтириб чиқаради ҳамда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни чуқурлаштиришга сабаб бўладиган омил сифатида баҳоланади.

Кўпчилик экспертлар томонидан жамиятда коррупция мураккаб ижтимоий ҳодиса сифатида намоён бўлиб, унга қарши курашиш учун алоҳида чораларни қўллаш самарали ҳисобланмаслиги қайд этилган. Коррупцияга қарши курашишга қаратилган фаолият комплекс-мажмуавий тарзда мунтазам равишда изчил амалга оширилиши яхши натижа бериши мумкин.

Ушбу иллатга қарши курашиш борасида ижобий натижага эришилган давлатларда коррупцияга қарши курашиш фаолиятининг мақсади ва объекти сифатида алоҳида олинган коррупционерга эмас, балки ушбу хатти-ҳаракатларни амалга оширишга шароит яратиб берувчи ҳолатларни бартараф қилиш ва профилактик олдини олиш чораларига катта эътибор қаратилганини кўришимиз мумкин.

Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, коррупцияга қарши курашиш ишларини ташкил этишда қуйидагиларни инобатга олиш лозим:

- ҳар бир соҳада коррупцияга қарши курашишда қонун ҳужжатларини замон ва ислоҳотлар талаблари даражасида такомиллаштириш;

- аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамият аъзолари бўлган фуқароларимиз онгида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни мунтазам равишда шакллантириб бориш;

- давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупцияни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга изчил тадбиқ қилиш;

- коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга барҳам бериш ва оқибатларини кенг жамоатчиликка тушунтириш, коррупцияга имкон берган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

- коррупцияга қарши курашиш соҳасида ташкилий чораларни илмий ва амалий жиҳатдан асосланган ҳолда ташкил этиш, илмий тадқиқотлар ўтказиш ва бу соҳада халқаро ҳамкорликни изчил йўлга қўйиш.

Ҳар қандай давлатда коррупциянинг ривожланиши давлатнинг ички ва ташқи сиёсатига салбий таъсир кўрсатади, натижада жамият аъзоларини мазкур давлатнинг органларига бўлган ишончига путур етказишга олиб келади.

Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат қарор топтириш ўта долзарб масала бўлиб, гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этса, қўйилган мақсад ва муддаолар ечими пайдо бўлади. Ҳар биримиз қаерда, қандай муаммога дуч келсак, унинг ҳал этилишида масъул шахсларнинг масъулиятсизлиги ёки тамагирлигига гувоҳ бўлганда шароитга бўйсуниш, индамай кетавериш ёхуд чидаш ўрнига бонг уришимиз керак.

Шу ўринда божхона соҳасига оид савол ва мурожаатлар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ишонч телефон рақами ҳамда Наманган вилояти божхона бошқармасининг (69) 234-33-01 ишонч телефон рақамларини эслатиб ўтамиз.

5.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг