Унда вилоят маънавият ва маърифат маркази масъул ходими Л.Қамбаров, бошқарма ва божхона постларида хизмат олиб бораётган шаҳодатланган ходимлар ҳамда эркин ёлланма ишчилар иштирок этди.
Тадбирда таъкидланганидек, бугунги кунда божхона соҳасида коррупцияга қарши курашиш, ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу билан бирга, коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан кўра унинг барвақт олдини олиш, коррупцияни олдини олишда жамоатчилик назоратини таъминлаш, бу борада аввало аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги, шунингдек, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муҳит шакллантирилмаса, ижобий натижага эришиб бўлмаслигини айтиб ўтилди.
Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида коррупцияга қарши курашиш юзасидан бошқарма раҳбарияти ва масъул бўлим бошлиқлари томонидан тинимсиз равишда тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Ходимларга халол ва пок бўлишлари, коррупцияга йўл қўймасликлари, божхона органлари ходимларининг одоб-аҳлоқ қоидаларига қатъий риоя этишлари, фуқаролар ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига хушмуомалада бўлишлари юзасидан тушунтиришлар берилмоқда.
Ўтказилаётган бу каби тадбирлар ходимларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш билан бирга уларнинг коррупция жиноятига қарши янада самарали курашишларида муҳим амалий аҳамият касб этади.
Эслатиб ўтамиз, агарда ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ва фуқароларда божхона соҳасига оид муаммо ҳамда саволлар юзага келган тақдирда, Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг (75) 221-04-80 рақамли ишонч телефонларига мурожаат этишлари мумкин.
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
14.02.2021