Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Келажакка қўйилган мақсадларга коррупциясиз эришилади
1631
Юртимизда коррупция ва турли жиноятлар содир этилиши, шу турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо албатта муқаррар эканлиги тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўрилмоқда.

Мазкур йўналишда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармасида ҳам зарур ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш мақсадида кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик учун Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11-08” ҳамда бошқармада ташкил қилинган (75) 221-04-80 ишонч телефон рақами доимий фаолият кўрсатаётганлиги маълум қилмоқда.

Шу ўринда, коррупция билан боғлиқ жиноятчиликнинг хавфсизлик ва жамият тараққиётига таҳдидларига тўхталсак.

Албатта, коррупция амалга оширилаётган ислоҳотларга қаршилик кўрсатиш ифодасидир.

Бу иллат домига илинган кишилар шахсий бойлик орттириш мақсадларини давлат манфаатларидан устун қўяди.

Натижада, мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий йўлига ҳамда аҳолининг аксарият қисмига тузатиб бўлмас зарар етказади.

Яна бир таҳдид шуки, жиноятчилик ва коррупциянинг авж олиши давлатнинг конституциявий асосларини емиради, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг жиддий тарзда бузилишига олиб келади.

Шунингдек, жиноятчилик ва коррупция жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емиради. Жамият аъзоларининг фуқаролик мавқеини йўққа чиқаради. Амалга оширилаётган ўзгаришларга салбий муносабат вужудга келиши учун шароит яратиб беради.

Муайян қийинчиликлари шароитида фуқаролар онгида, айниқса, ёш авлоднинг бир қисмида, ҳаётда юксак турмуш даражасига эришишнинг асосий усули қонунга хилоф фаолият билан боғлиқ, деган мутлақо ахлоққа зид нуқтаи назар шаклланиши ва қарор топиши мумкин.

Бу иллатга қарши курашиш учун барчамиз бирдек масъулмиз.

6.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг