Ўзбекистон Республикасининг пойтахти – Тошкент шаҳри нафақат мамлакатнинг сиёсий жиҳатдан, балки, иқтисодиёт, саноат, хизмат кўрсатиш, фан, маданият, таълим ва бошқа муҳим йўналишлар бўйича ҳам энг йирик маркази ҳисобланади.
Жиззах вилояти божхона бошқармасида соҳада 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш йўлида божхона органлари томонидан олиб борилган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди.
Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга ҳамда давлат бюджетига тушиши лозим бўлган божхона тўловларини қинғир йўллар билан тўламасликка бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
Иқтидорли болаларнинг ижоди ҳамда ташаббусларини кенг оммага, айниқса, болалар орасида тарғиб этиш, ёш ҳаваскор ва профессионал ижодкорларнинг фаолиятини рағбатлантириш мақсадида ҳар йили «Камалак юлдузлари» Республика болалар ижодиёт фестивали ўтказиб келинади.
Турли пиротехника воситаларини юртимизга қинғир йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона идоралари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
2021 йил 21 декабрь куни Давлат божхона қўмитасида Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарининг бир гуруҳ раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Қуролли Кучлар академиясида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда «14 январь – Ватан ҳимоячилари куни» муносабати билан «Мардлар қўриқлайди Ватанни!» номли ҳарбий-ватанпарварлик йўналишидаги қўшиқлар кўрик-танлови ўтказилди.
Маълумки, сўнгги йилларда республикамизда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни яратишга, аёлларнинг жамият ва давлат бошқарувида фаол иштирок этишини таъминлашга, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишга ҳамда ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Жамиятнинг ривожланишига тўсиқ бўладиган иллатлар бу лоқайдлик, бефарқлик, иккиюзламачилик, товламачилик, фирибгарлик, уруғ-аймоқчилик ва айниқса, порахўрликдир.
Божхона иши серқирралиги билан ажралиб туради. Божхона ходимларини халқаро аэропортларда, темир йўл ва автомобиль ўтказиш пунктларида, дарё порти ҳамда йирик логистика марказларида кўришга одатланганмиз.
Қонунчилик нормаларига асосан жисмоний шахслар қиймати 100 миллион сўм эквивалентидаги нақд валюталарни ҳеч қандай рухсатномаларсиз, фақатгина йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда Ўзбекистондан олиб чиқишлари мумкин.
2021 йил 16 декабрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг “Контейнерлар ташувини назорат қилиш” минтақавий дастури доирасида БМТ бошқармасининг Тошкентдаги ваколатхонасида Миллий бошқарув қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.