Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пиротехника воситаларининг яширин айланмасига қарши божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда
977
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кескин кураш олиб борилмоқда.
Пиротехника воситаларининг яширин айланмасига қарши божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда

Хусусан, божхона органларининг тезкор тузилмалари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлари давомида, Тошкент, Навоий вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида қатор ҳуқуқбузарлик ҳолатлари фош этилди.

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Зангиота туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.И. ноқонуний тарзда шартли харидорга умумий қиймати 88,2 миллион сўмлик 57 761 дона пиротехника воситаларини сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ўртачирчиқ тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида эса “Тошкент-Бекобод” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган фуқаро А.Ш. бошқарувидаги “Дамас” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина салонининг орқа қисмида умумий қиймати 38,4 миллион сўмлик, оғирлиги 78,5 кг. бўлган пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Шунингдек, Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида фуқаролар М.О., Р.У. ва О.Б.ларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди ва умумий қиймати 20,5 миллион сўмлик 44 520 дона пиротехника воситалари фош этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан Хўжайли туманида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида эса 3 та ҳолатда 7800 та пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

18.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг