Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона соҳасидаги халқаро ҳамкорлик ижобий натижалар бермоқда
2363
2021 йил 16 декабрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг “Контейнерлар ташувини назорат қилиш” минтақавий дастури доирасида БМТ бошқармасининг Тошкентдаги ваколатхонасида Миллий бошқарув қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Божхона соҳасидаги халқаро ҳамкорлик ижобий натижалар бермоқда

Тадбирда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази, Ўзбекистон Республикаси божхона хизмати органларининг соҳавий тузилмалари ходимлари, Экспорт назорати ва чегара ҳавфсизлиги дастури бўйича АҚШнинг Тошкент шаҳридаги элчихонаси вакили ва бошқа халқаро ташкилот вакиллари иштирок этишди.

Видеоконференция тарзида ташкил этилган ушбу тадбирда Дастур доирасида 2021 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2022 йилнинг 1-ярим йиллиги учун мўлжалланган режалар муҳокама қилинди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки “Контейнерлар ташувини назорат қилиш” минтақавий дастури доирасида Давлат божхона қўмитаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси билан 2014 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Ушбу дастурнинг мақсади - контейнерларда гиёҳванд моддалар савдоси ва трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш учун божхона органларига ёрдам кўрсатишдир.

Ҳозирги кунда, Дастур доирасида “Чуқурсой техник идора”, “Яллама” ва “Олот” чегара божхона постларининг “Порт назорати гуруҳлари” ходимлари иштирок этмоқда.

Бўлиб ўтган тадбир доирасида Давлат божхона қўмитасига БМТ бошқармаси томонидан “Чуқурсой техник идора”, “Яллама” ва “Олот” чегара божхона постларининг “Порт назорати гуруҳлари” ҳамда Дастур бўйича мувофиқлаштирувчи яъни Хавфларни мониторинг қилиш ва баҳолаш ҳамда Халқаро ҳамкорлик бошқармаларига техник воситалар фойдаланиш учун тақдим этилди.

Эслатиб ўтамиз жорий йилнинг 25 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ижрочи директори Гада Вали билан қўмита Раиси Акмалхўжа Мавлоновнинг учрашуви бўлиб ўтган эди.

Учрашувнинг мақсади Марказий Осиё давлатлари учун 2022-2025 йилларга мўлжалланган Дастурнинг имзоланиши арафасида ДБҚ ва БМТ Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ўртасидаги мавжуд ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда истиқболга мўлжалланган бир қатор йўналишларни белгилаб олишдан иборат эди.

 

17.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг