Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
«Мардлар қўриқлайди ватанни!» номли қўшиқлар кўрик-танловида Божхона институти курсантлари ҳам муносиб иштирок этди
1050
Қуролли Кучлар академиясида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда «14 январь – Ватан ҳимоячилари куни» муносабати билан «Мардлар қўриқлайди Ватанни!» номли ҳарбий-ватанпарварлик йўналишидаги қўшиқлар кўрик-танлови ўтказилди.
«Мардлар қўриқлайди ватанни!» номли қўшиқлар кўрик-танловида Божхона институти курсантлари ҳам муносиб иштирок этди

Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти курсантлари, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур танловда ҳарбий-ватанпарварлик йўналишида ижод қилаётган кўплаб профессионал ижодкорлар, бастакорлар, ижодий ва ҳаваскор бадиий жамоалар, ансамбллар, якка ижрочилар, ҳарбий хизматчилар, курсантлар ва ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Танловда ҳар бир ёш истеъдод эгаси томонидан бир-бирини такрорламайдиган ва бадиий савияси юқори бўлган Ватан ва ватанпарварликни улуғловчи ўнлаб қўшиқлар куйланди. Иштирокчиларнинг чиқишлари томошабинлар томонидан ҳам илиқ кутиб олинди. Беллашувга ҳар бир иштирокчи пухта тайёргарлик кўриб келгани яққол намоён бўлди. Бу эса кўрик-танловнинг янада қизиқарли ва таассуротларга бой бўлишини таъминлади. Танлов якунида хакамлар ҳайъати томонидан умумий баҳолар ва ғолиблар номи эълон қилинди. Фахрли ўринни эгаллаган ғолиб ва совриндорлар Фаҳрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

20.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг