Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиз
1415
Сурхондарё вилоят божхона бошқармаси «Болдир» темир йўл чегара божхона пости ходимлари ва Термиз шаҳридаги «Чегара» маҳалла фуқаролар йиғини фуқаролари иштирокида «Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиз» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда, сўзга чиққан божхона ходимлари Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013 сонли фармони билан “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш агентлиги”нинг ташкил этилганлиги жамиятда коррупциянинг барча кўринишларини олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашишда дастурамал эканлиги, унинг асосий вазифаси коррупцияга доир ҳуқуқбузарликларга замин яратаётган сабаблар ва шарт-шароитларга қарши кескин чоралар кўрган ҳолда курашишдан иборатлигини таъкидладилар.

Шунингдек, ташкил этилган учрашувда, сўзга чиққанлар, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш ўта долзарб масала эканлигини гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлсада, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этса, қўйилган мақсад ва муддаолар ечими пайдо бўлишини айтиб ўтишди.

Тадбир сўнгида, иштирокчиларга қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ёки вилоят божхона бошқармасининг 76-225-02-26 рақамли ишонч телефонлари эслатиб ўтилди.

 

 

23.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг