Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тилла ва кумушдан ясалган тақинчоқларни яширинча олиб киришга бўлган уриниш наф бермади
1813
Тилла ва кумушдан ясалган тақинчоқларни яширинча олиб киришга бўлган уриниш наф бермади
Тилла ва кумушдан ясалган тақинчоқларни яширинча олиб киришга бўлган уриниш наф бермади

Хусусан, хорижий авиарейс билан Тошкент халқаро аэропортига учиб келган фуқаро У.А.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу фуқаро 293 грамм оғирликдаги тилла ва кумушдан ясалган заргарлик буюмларини юртимизга ноқонуний олиб киришга урингани аниқланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда Фарғона аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган, фуқаро Х.Д.га тегишли бўлган қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганида, юклар орасида  божхоначиларнинг  оғзаки сўровида маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган, умумий қиймати 65 миллион сўмлик жами 130 грамм тилладан ясалган 32 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

18.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг