Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёшлар марказида ташкил этилган фестивалда божхоначилар иштирок этишди
1135
Иқтидорли болаларнинг ижоди ҳамда ташаббусларини кенг оммага, айниқса, болалар орасида тарғиб этиш, ёш ҳаваскор ва профессионал ижодкорларнинг фаолиятини рағбатлантириш мақсадида ҳар йили «Камалак юлдузлари» Республика болалар ижодиёт фестивали ўтказиб келинади.
Ёшлар марказида ташкил этилган фестивалда божхоначилар иштирок этишди

Шу муносабат билан вилоят Ёшлар марказида фестивалнинг шоу гала-концерти ташкил этилди. Унда 6-14 ёшдаги болалар ўзларининг иқтидорларини намойиш этдилар.

Тадбирда ҳамкор ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари қаторида вилоят божхона бошқармаси, Миллий гвардия ҳамда ИИБ ходимларининг иштироклари болажонларга ўзгача кайфият бағишлади.

Тадбир якунида вилоят босқичида ғолиб бўлган истеъдод эгалари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

22.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг