Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Кобальт”даги йўловчи 1 кг.дан ортиқ героинни олиб кетаётгани фош этилди
1016
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона идоралари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
“Кобальт”даги йўловчи 1 кг.дан ортиқ героинни олиб кетаётгани фош этилди

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилояти божхона бошқармалари Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими тезкор вакиллари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Хоразм вилоятида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасини фош этишди.

“Самарқанд-Беруний” йўналишидаги “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда тўхтатилиб, автомашина кўздан кечирилганида, автомашинада йўловчи сифатида келаётган фуқаро Қ.М. ўзининг қорин қисмига соф оғирлиги 1,022 кг.га тенг бўлган “героин” гиёҳвандлик воситаларини скотч билан ўраб олгани фош бўлди.

Ҳозирда ушбу холат бўйича терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда

                                              Қорақалпоғистон Республикаси

                                                  божхона бошқармаси Ахборот хизмати

18.12.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг