Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Д.Т. бошқарувидаги “МАN” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, автомашинада ҳужжатларда кўрсатиб ўтилмаган, умумий қиймати 3 874 900 000 млрд. сўмлик 10 хил турдаги товар моддий бойликлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
23.12.2021