Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янгиликлар
Андижонда сайлов қонунчилиги бўйича тарғибот ўтказилди Тадбирлар

Жорий йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига, Халқ депутатлари вилоят, туман-шаҳар кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлар олдидан Аниджон вилояти божхона бошқармаси, вилоят адлия бошқармаси ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан тизимли тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

13.11.2019

Бухорода божхона ходимларига сайлов қонунчилиги бўйича маълумотлар берилди Тадбирлар

Ўзбекистон катта сиёсий жараён - Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови арафасида турибди.

13.11.2019

“Сайлов - 2019” тарғиботида божхоначилар ҳам фаол иштирок этишмоқда Тадбирлар

Мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён - Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман шаҳар кенгашларига ўтказиладиган навбатдаги сайловлар олдидан жойларда тарғибот ишлари кенг амалга оширилмоқда.

13.11.2019

Божхоначилар йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасини фош этишди Тезкор хабарлар

Янги йил яқинлашгани сари байрам шукуҳи билан бирга барчамиз учун ёқимсиз ҳолатларни келтириб чиқарувчи – пиротехника воситалари ҳам кўпайиб қолади. Тўсатдан бўладиган қасир-қусур ёш бола тугул катта ёшдаги одамни ҳам эсанкиратиб қўяди. Ана шундай ёқимсиз пақилдоқларга қарши божхоначилар тизимли равишда кураш олиб бормоқдалар.

13.11.2019

Фарғонада 610 дона телевизорларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди Тезкор хабарлар

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари Фарғона вилояти Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган фуқаро Ж.У. бошқарувидаги “Мерседес Бенц 416” русумлик юк автомашинаси хонадонлардан бирига етиб келганида тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

13.11.2019

“Яшил” йўлакда тиббиёт буюмларини олиб ўтиш режаси панд берди Тезкор хабарлар

Сифати кафолатланмаган тиббий буюмларни мамлакатимизга яширинча, тегишли хужжатларсиз олиб кирилишига қарши божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.

13.11.2019

Коррупция соҳасидаги қонунчилик янгиликлари ходимларга тарғиб қилинди Коррупцияга қарши кураш

Коррупция фуқароларнинг ижтимоий адолатга, давлат органларига нисбатан ишончини сусайтиради, давлатнинг иқтисодий ўсишига салбий таъсир кўрсатади, қолаверса жамиятдаги маънавий муҳитни бузилишига олиб келади.Ушбу иллатга қарши курашиш борасида мамлакатимизда қабул қилинган халқаро ҳужжатларни ратификация қилиш билан бирга, коррупция ва жиноятчиликка карши курашиш ҳамда унинг олдини олишга қаратилган миллий ҳуқуқий база ва тизимли амалиёт шаклланган.

12.11.2019

Сайлов – очиқлик ва ошкоралик демакдир Тадбирлар

Сайловлар мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинадиган стратегик тараққиётнинг дастурий вазифаларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.

12.11.2019

Асосий мақсад – импортни оптималлаштириш Божхоначи - тадбиркор таянчи

Жорий йилнинг 12-13 ноябрь кунлари “JV MAN Auto-Uzbekistan” Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасида вилоятимизнинг автомобилсозлик салоҳияти, ушбу йўналишдаги корхоналар ўртасида кооперация алоқаларини кенгайтиришга бағишланган кўргазма бўлиб ўтаяпти.

12.11.2019

ЎЗБЕКИСТОН – ТУРКИЯ: божхона соҳасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда Халқаро ҳамкорликка оид хабарлар

2019 йил 11-12 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия божхона хизматлари раҳбарлари иштирокидаги Қўшма божхона кенгашининг 1-йиғилиши бўлиб ўтди.

12.11.2019

Юрт ривожига муносиб ҳисса қўшаётганлар Божхоначи - тадбиркор таянчи

Бугунги кунда замон шиддат билан ривожланиб бормоқда ва ҳар бир соҳанинг тараққий этиши йўлида қилинаётган саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бермоқда.

11.11.2019

Коррупция – жамият кушандаси мавзуcида тарғибот тадбири бўлиб ўтди Коррупцияга қарши кураш

Бугунги кундаги глобаллашув жараёни ҳар бир фуқародан ижтимоий фаоллик, маънавий юксакликни талаб этмоқда. Шу боис аҳолининг ҳуқуқий маданиятини кўтариш ва ҳуқуқий тарбиясини яхшилаш бўйича давлат сиёсатини самарали амалга ошириш учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратилган.

11.11.2019

Ҳуқуқий тарғибот бўйича тадбир ўтказилди Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Маълумки, божхона органлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, божхона ва бошқа турдаги қонунбузарликларга қўл урмаслик, бу каби қоидабузарликларни барвақт олдини олиш юзасидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада вилоят Адлия ва ички ишлар бошқармаси ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

11.11.2019

Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти Сурхондарёда тадбиркорлар билан давра суҳбати ўтказди Тадбирлар

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан ҳисобланади. Шунга мувофиқ, кейинги йилларда бизнес муҳитини яхшилаш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш борасида салмоқли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ортиқча текширувлар ўтказиш тугатилиб, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилди. Тадбиркорлик субъектларида мавжуд муаммо ва мурожаатларни ўрганиб, уларни ижобий ҳал этиш Давлат органлари ва хизматларининг бош вазифаларидан этиб белгиланган.

11.11.2019

Қоракўл териларини яширинча олиб чиқиш режаси чиппакка чиқди Тезкор хабарлар

Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кескин кураш олиб борилмоқда.

11.11.2019

62 миллион сўмлик маиший техника товарларини яширинча олиб кириш режаси чиппакка чиқди Тезкор хабарлар

Маиший техника буюмларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

11.11.2019

7,2 килограмм гиёҳвандлик моддалари сақланаётган хонадон фош этилди Тезкор хабарлар

Гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхоначилар томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

11.11.2019

1254 дона пиротехника воситаларини яширинча олиб ўтиш режаси амалга ошмади Тезкор хабарлар

Янги йил арафасида дунё бўлаб пиротехника воситаларидан фойдаланиш кўлами ортади. Аммо, байрамга ярашмайдиган қўштирноқ ичидаги завқ ортидан ташвишли ва ҳаттоки қайғули ҳолатлар содир бўлиши ҳеч кимга сир эмас.

11.11.2019

«Яшил» йўлакдан олиб ўтилаётган кумушлар фош бўлди Тезкор хабарлар

Заргарлик буюмларини яширин йўллар билан олиб ўтишга бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида фош этилмоқда.

11.11.2019

Учувчисиз учиш аппаратини яширинча олиб ўтишга бўлган уриниш божхоначилар томонидан фош этилди Тезкор хабарлар

Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

11.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг