Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
«Яшил» йўлакдан олиб ўтилаётган кумушлар фош бўлди
1104
Заргарлик буюмларини яширин йўллар билан олиб ўтишга бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида фош этилмоқда.
 «Яшил» йўлакдан олиб ўтилаётган кумушлар фош бўлди

Хусусан, Урганч аэропортига хориждан учиб келиб, «яшил» йўлакдан ҳаракатланаётган фуқаро Т.С.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, унинг юклари орасида декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 79,55 грамм кумуш тақинчоқлар борлиги маълум бўлди.

Юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

11.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг