Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида бошқарма шахсий таркиби ўртасида салбий ҳолатларининг олдини олиш бўйича навбатдаги профилактик тадбир ўтказилди.
Унда, божхона бошқарма раҳбарияти, адлия бошқармаси мутахасиси, ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши вакили ва бошқарма ходимлари иштирок этишди.
Тадбирни, бошқарма бошлиғининг ўринбосари Б.Зокиров очиб бераркан, божхона органларига юклатилган вазифалар ва хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш, коррупция ва тамагирликка қарши курашиш борасида аниқ мақсадга йўналтирилган қатъий чоралар кўриш фаолиятимизнинг устувор йўналишларидан эканлиги, божхона ходимларини бу каби нопок йўлларга кириб қолмаслиги учун барча бирдек масъуллиги тўғрисида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, Ўз хавфсизлик гуруҳи ходими Б.Якубов, Ўзбекистон Республикасининг Божхона тизими ҳозирги кунда мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлигини ҳимоя қилувчи давлат органи ҳисобланиши, мамлакатимиздаги ислоҳотларга ўзларининг салмоқли улушини қўшиб келаётгани ҳамда юртимизнинг янада равнақ топишида фидойи ва ўз касбига садоқатли бўлиб коррупцига қарши муросасиз курашиш кераклигини таъкидлади.
Учрашувда сўз олган адлия бошқармаси ходими Х.Абдурахмонов “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5729-сон Фармонининг мазмун-моҳияти, мақсади ва коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат эканлигини билдириб, фармонда кўрсатиб ўтилган ишчи гуруҳларнинг асосий вазифаларини эслатиб ўтди. Шунингдек, адлия мутасаддиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 20 октябридан 20 ноябрь кунлари “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” юзасидан республикамиз бўйича “Мен шахсан овоз бераман!”, “Менинг овозим - Ватаним келажаги”, “Сайловчилар рўйхатида бормисиз?” деб номланган мавзуларда ўқув-семинарлар амалга оширилаётганлиги ҳақида хам маълумот бериб, жорий йил 22 декабрь куни ўтказиладиган сайловларга барчани фаол иштирок этишларига чақириб, йиғилиш ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Таъкидлаш жоизки, бу каби ўтказилаётган тадбирлар ходимларнинг фаолиятида ўзининг ижобий самарасини бериб, иш самарадорлини оширади.
12.11.2019