Сайловлар мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинадиган стратегик тараққиётнинг дастурий вазифаларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Жорий йил 20 сентябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда 2019 йил 22 декабрни - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови куни деб белгиланди.
Хусусан, бу йил сайловлар илк бор Ўзбекистон Республикасининг янги Сайлов кодекси асосида ўтказилади. Бундан ташқари, республика бўйлаб барча сайловчиларнинг электрон рўйхати шакллантирилади. Ўз навбатида ушбу саъй-ҳаракатлар сайловларнинг холисона ўтказилишида катта аҳамиятга эга.
Шу муносабат билан, Бухоро вилояти божхона бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 23-сайлов комиссияси Раиси Турсунов Қаҳрамон ташриф буюриб, сайлов тўрисидаги божхона ходимларига сайлов қонунчилиги ва бу йилги сайловлар бўйича батафсил маълумот берди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрдаги “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига мувофиқ қуйидагилар сиёсий партияларга аъзо бўла олмайдилар:
- судьялар;
- прокурорлар ва прокуратура терговчилари;
- ички ишлар, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари, давлат хавфсизлик хизмати ходимлари;
- ҳарбий хизматчилар;
- хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар шу жумаладан, Ўзбекистон Республикаси божхона хизмати ходимлари ҳам киради.
13.11.2019