Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сайлов – очиқлик ва ошкоралик демакдир
1330
Сайловлар мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинадиган стратегик тараққиётнинг дастурий вазифаларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Сайлов – очиқлик ва ошкоралик демакдир

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармасида Фарғона вилояти Марказий сайлов комиссияси аъзоси М.Отажонов ҳамда вилоят Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Ғ.Турсуналиевлар иштирокида божхона ходимлари учун  жорий йил 22 декабрь куни бутун мамлакатимиз бўйлаб ғоятда муҳим сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтиши муносабати билан ўқув-семинар машғулотлари ташкил этилди.

Ушбу семинарда сайлов қонунчилиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 25 июнь куни «Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонуни ва бу йилги сайловларга тайёргарлик кўриш жараёнлари тўғрисида божхона ходимларига батафсил маълумот берилди.

Учрашув давомида сайлов округи ва участкаларини тузиш тартиби ва уларнинг ваколатлари, шунингдек, Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун 150 та ҳудудий сайлов округи тузилиши, Ўзбекистон экологик партияси ташкил этилганлиги боис, мазкур партия депутатликка ўз номзодларини умумий сайловларга қўйган ҳолда Қонунчилик палатасидан ўрин эгалланиши юзасидан фикр юритилди.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган сайлов қонунчилигига оид саволларга тушунтиришлар берилди.

12.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг