Натижада, автомашина юкхонасида муқаддам Ўзбекистон Республикасига айланма йўллар орқали олиб кирилган, қиймати 252 млн. 800 минг сўмлик 230 дона телевизорлар борлиги аниқланди. Шундан сўнг, автомашина келиб тўхтаган фуқаро Қ.А.нинг хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Қаранг-ки, бу ерда ҳам муқаддам айланма йўллар орқали олиб кирилган, қиймати 475 млн. 730 минг сўмлик 380 дона телевизорлар, шунингдек, 3 минг донага яқин турли кийим-кечаклар борлиги аниқланди.
Тезкор тадбир давомида 728 млн 530 минг сўмлик товар моддий бойликлари ашёвий далил тариқасида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
13.11.2019