Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Маданият” чегара божхона пости ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда маиший техника товарларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро Ф.З. қўшни мамлакат ҳудудидан умумий қиймати 62 миллион сўмлик газ ҳисоблагич ва иситиш жиҳозларини чегарадош ҳудуддан ноқонуний йўллар орқали мамлакатимизга олиб кирмоқчи бўлганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
11.11.2019