Хусусан, Андижон вилоят божхона бошқармасида вилоят Адлия бошқармаси мутахассислари иштирокида ана шундай тарғибот семинар-тренинги ўтказилди. Унда асосий эътибор сайлов қонунчилигидаги сўнгги ўзгаришлар ва муҳим жиҳатларга қаратилди.
Мазкур сиёсий тадбирда божхоначилар хам ўзларининг фуқаровий бурчларини бажариб, бу билан юртимиз келажагининг янада камол топишига хисса қўшадиган муносиб номзодларга овоз беришлари лозим.
Семинар-тренингда иштирокчиларга берилган маълумотларни мукаммал ўзлаштириб, келгусида бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларида амалиётга қўллаш, сайловда фаол иштирок этиш, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан тавсиялар берилди.
13.11.2019