Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Яшил” йўлакда тиббиёт буюмларини олиб ўтиш режаси панд берди
1211
Сифати кафолатланмаган тиббий буюмларни мамлакатимизга яширинча, тегишли хужжатларсиз олиб кирилишига қарши божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.
“Яшил” йўлакда тиббиёт буюмларини олиб ўтиш режаси  панд берди

Жумладан, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Самарқанд аэропортига хориждан учиб келган фуқаро А.Н. белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 2538 дона турли тиббиёт буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

13.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг