Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Учувчисиз учиш аппаратини яширинча олиб ўтишга бўлган уриниш божхоначилар томонидан фош этилди
1154
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Учувчисиз учиш аппаратини яширинча олиб ўтишга бўлган уриниш божхоначилар томонидан фош этилди

Жумладан, Самарқанд халқаро аэропорти орқали хорижга учиб кетаётган фуқаро А.З.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, унинг қўл юклари орасида декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 1 дона учувчисиз учиш аппарати борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

11.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг