Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан ушбу постга пиёда ҳолда кириб келган фуқаро П.В. оғзаки савол-жавобдан сўнг, қўл юклари холислар иштирокида белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахс кўл юклари ичида декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, 57 жами 1254 дона ўрамда пиротехника маҳсулотларини яшириб олиб киришга уринганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
11.11.2019