Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, навқирон авлоднинг маънавий-маданий савиясини юксалтириш, уларни эзгу ғоя атрофида бирлаштиришда корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотларининг ўрни алоҳида аҳамият касб этади.
20.02.2019
Давлат божхона хизмати органлари томонидан ўтказилаётган аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қартилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари шаҳару қишлоқларни бирдек қамраб олмоқда.
19.02.2019
Давлат божхона қўмитасининг “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексида Тошкент давлат юридик университети ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти билан ҳамкорликда “Коррупция-тараққиёт кушандаси: унга қарши курашишда кенг жамоатчилик, ҳар бир фуқаронинг иштироки зарур” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.
19.02.2019
Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб кирилишига доир божхона қоидабузарлиги фош қилинди.
19.02.2019
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан божхона чегаралари орқали олиб ўтилаётган товар-моддий бойликларини божхона назоратидан яшириб ҳамда божхона расмийлаштируви бўйича ҳужжатларга маълумотларни нотўғри киритиш орқали олиб киришга уриниш ҳолатларига ўз вақтида чек қўйиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб, бу турдаги қонунбузарлик ҳолатларининг олди олинмоқда.
19.02.2019
Косметика ва парфюмерия воситаларининг бозори ҳамиша чаққон ҳисобланади. Бундан эса сохта “тадбиркор”лар мўмай даромад илинжида фойдаланиб қолишга уринишади. Аммо, ташқи гўзаллик учун хизмат қилувчи парфюмерия ва косметика воситаларининг таркибида кимёвий моддалар жуда катта миқдорни ташкил қилишини, боз устига уларнинг янада зарарли ҳисобланган қалбаки ва контрафакт нусхалари ёйилаётганлигини инобатга олсак, мазкур масаланинг янада жиддий таҳдид эканлигини англаш қийин эмас.
19.02.2019
Божхона чегараси орқали ноқонуний тарзда дизель ёқилғисини олиб киришга бўлган уринишлар ўз вақтида божхона ходимлари томонидан аниқланиб, бартараф этилаётганлиги борасида хабар берган эдик. Аммо, шунга қарамасдан бир гуруҳ юк автомашинаси ҳайдовчилари томонидан бу турдаги божхона қоидабузарликлари содир этилишда давом этмоқда.
19.02.2019
Наманган вилояти божхоначилари уяли алоқа воситаларини юртимизга яширинча олиб кириш ҳолатига чек қўйишди.
19.02.2019
Самарқанд вилояти божхона бошқармасида БМТ Гиёҳванд ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг “Мобил гуруҳлар ташкил қилиш йўли билан Ўзбекистонда афғон гиёҳвандлик воситаларининг контрабандасига қарши курашиш” бўйича Самарқанд минтақасида ташкил этилган “Идоралараро мобил гуруҳи” томонидан 2018 йил давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
18.02.2019
Фарғона вилояти “Марғилон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ўтган йиллар давомида яхши натижалар билан экспорт операцияларини амалга ошириб келаётган, аммо сўнгги ойларда фаолиятлари сустлашган йирик корхона мутасадди раҳбарлари билан фаолиятларида учраётган муаммоларни ўрганиш юзасидан очиқ мулоқот ташкил этди.
18.02.2019
Божхона чегараси орқали ҳаракатланиш чоғида қимматбаҳо буюмларни, шу жумладан, заргарлик буюмларини албатта йўловчи божхона декларациясида кўрсатиш талаб этилади ва бу борада бот-бот тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Аммо шунга қарамасдан, мазкур турдаги божхона қоидабузарликлари содир этилишда давом этмоқда.
18.02.2019
Бугунги кунда мамлакатимизга порнографик мазмундаги материалларни олиб кириш, олиб чиқиш ва тарқатиш қонун билан тақиқлаб қўйилган. Аммо, шунга қарамай, беҳаёлик ҳамда шафқатсизликни тарғиб этувчи материалларни сотиб, мўмайгина даромад қилишни мақсад қилган фуқаролар ҳам афсуски учраб турибди.
18.02.2019
Республикамизга четдан олиб келинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббиёт, косметика ва парфюмерия воситалари мажбурий тартибда сертификатланадиган товарлар сирасига киради. Чунки, бу каби товарларнинг сифатсиз ва контрафакт нусхалари энг аввало юртдошларимиз саломатлигига жиддий хавф туғдириши мумкин.
18.02.2019
Мамлакат экспорт салоҳиятини кенгайтириш, маҳсулотларимиз экспортининг тўлақонли ривожига тўсқинлик қилаётган ғовларни бартараф этиш, импортни оптималлаштириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек миллий маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқаришнинг комплекс тизимини ташкил этиш мақсадида мутасадди ташкилот ва давлат органлари томонидан ҳам бугунги кунда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
18.02.2019
Коррупция ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатларни содир этилишини олдини олиш мақсадида, Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида учрашув ташкил этилди.
18.02.2019
2018 йил божхона органлари учун кўплаб ўзгаришлар йили бўлди, божхона маъмурчилиги соддалаштирилиб, тадбиркорлик субъектларига янада енгилликлар яратилди.
18.02.2019
Наманган вилояти божхона бошқармасида вилоят божхона бошқармасида меҳнат қилаётган ходимларни ижтимоий-иқтисодий муҳофаза этиш юзасидан божхона бошқармаси ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2018-2020 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши якунлари бўйича умумий йиғилиши ўтказилди.
18.02.2019
2019 йил 17 февраль куни хорижий оммавий ахборот воситаларида Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Навоий” чегара божхона пости орқали 10 февраль куни Қозоғистонга бориб қайтган, ўзи ҳақида маълумот келтирмаган номаълум шахс “Божхона ходимларига одамларни топташга ким ҳуқуқ берди?” сарлавҳаси билан пост ходимларининг хизмат вазифасини бажариш билан боғлиқ ҳолатга баҳо берган.
18.02.2019
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг “Даут-ата” чегара божхона пости ходимлари томонидан сифати кафолатланмаган биоактив қўшимчалар ва дори воситаларининг ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
16.02.2019
Мамлакатимиз ҳудудига тиббий буюмлар ва дори воситаларини олиб кириш тартиби бир қатор қонун ҳужжатлари билан аниқ белгилаб қўйилган ва бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида такрор ва такрор айтиб ўтилаётган бўлсада, айрим фуқаролар томонидан ушбу тартибларни бузиш ҳолатлари ҳали ҳануз кузатиб келинмоқда.
16.02.2019