Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда беҳаё мазмундаги дисклар савдоси билан шуғулланадиган кимсаларнинг қилмиши фош этилди
1569
Бугунги кунда мамлакатимизга порнографик мазмундаги материалларни олиб кириш, олиб чиқиш ва тарқатиш қонун билан тақиқлаб қўйилган. Аммо, шунга қарамай, беҳаёлик ҳамда шафқатсизликни тарғиб этувчи материалларни сотиб, мўмайгина даромад қилишни мақсад қилган фуқаролар ҳам афсуски учраб турибди.
Жиззахда беҳаё мазмундаги дисклар савдоси билан шуғулланадиган кимсаларнинг қилмиши фош этилди

Шу боис Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда инсон руҳиятига салбий таъсир этувчи жангари ва порнографик мазмундаги контрафакт видеофильмларнинг ноқонуний тарқатилишига қарши курашиш мақсадида Жиззах шаҳар “Кўк бозор” савдо мажмуасида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари У.И, Н.Т ва Ҳ.Қ лар  жами қиймати 3 763 000 сўмлик 836 дона лицензияланмаган,  жангари ва беҳаё мазмундаги видеофильмлар ҳамда турли хилдаги хорижий мусиқа клиплари ёзилган контрафакт DVD ва СD дискларни Жиззах шаҳридаги “Кўк бозор” савдо мажмуаси ҳудудида сотаётган вақтида қўлга олинди.

Фуқаролар ўз кўрсатмаларида мазкур дискларни Тошкент шаҳридаги бозорларнинг биридан сотиб олганликлари ва қайта сотиб фойда кўриш мақсадида Жиззах шаҳрига олиб келганликларини баён қилишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

18.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг