Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорга кўмак тараққиёт омили
1806
Фарғона вилояти “Марғилон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ўтган йиллар давомида яхши натижалар билан экспорт операцияларини амалга ошириб келаётган, аммо сўнгги ойларда фаолиятлари сустлашган йирик корхона мутасадди раҳбарлари билан фаолиятларида учраётган муаммоларни ўрганиш юзасидан очиқ мулоқот ташкил этди.
Тадбиркорга кўмак тараққиёт омили

Унда Фарғона вилояти божхона бошқармаси ўринбосари М.Қлычев, ҳамда вилоят бошқармасининг масъул ходимлари қатнашдилар.

Очиқ мулоқотда даставвал тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Фаолиятларида дуч келаётган муаммо ва тўсиқлар, уларнинг сабаби ва тадбиркорларни қийнаётган масалалар ўртага ташланди.

Жумладан “NATIONAL SILK COTTON” МЧЖ директори М.Каримов томонидан корхонанинг корпоратив тўлов картаси орқали божхона тўловларини тўлаш имкони бўлмаётганлигини, бошқа шахслар томонидан корхонанинг божхона тўловлари учун тўланган пул маблағлари корхона ҳисобида кўринмаётганлиги, ҳамда нима учун экспорт товарлари “Яллама” чегара божхона постидан ўтмаётганлиги тўғрисида саволлар берилди. Тадбиркорларга “Яллама” чегара божхона постида янги божхона терминали қурилаётганлиги сабабли қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги, шунинг учун ушбу постдан автотранспорт воситалари қатнови камайганлиги тушунтирилди. Тўловлар масаласи юзасидан Марказий банкка таклиф билан чиқилиши ҳамда ушбу масала тез кунда бартараф этилиши тушунтирилди.

Шунингдек, “TEXYGEN TEXTILE” МЧЖ вакили Р.Турғунов эса “Марғилон” ТИФ божхона пости ёнида экспертиза ходимлари ишлаётган бўлсада, лекин фитосанитар ходимлари йўқлиги, уларни хам жалб этиш кераклигини айтиб ўтди ва импорт товарларига мувофиқлик сертификати олишлик учун Тошкент шаҳар ҳудудига товарлар намуналарини ўзлари олиб бораётганлигини, ушбу намуналарни вилоят бошқармаларида тегишли сертификация органларига топшириш мумкинлиги сўралди. Ушбу масала юзасидан тегишли сертификация органларига таклифлар киритилиши ва барча органларнинг бир жойда иш олиб боришлиги ҳамда бу каби қулайликлар яқин кунларда божхона терминалларида амалга ошириш мўлжалланаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Суҳбат давомида тадбиркорларга республика ҳудудида етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини жаҳон стандартларига жавоб берадиган ҳолатда етказиб беришлик, мамлакат брендини ошириш учун ҳаммамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз лозимлиги тушунтирилди. Шунингдек, мамлакатимизда тадбиркорларга божхона расмийлаштирувида енгилликлар яратилаётганлиги, “сариқ йўлак” ва “яшил йўлак”лар жорий этилганлиги ҳамда ушбу қулайликлардан тўғри фойдаланиш таъкидлаб ўтилди.

Йиғилиш сўнгида тадбиркорларга божхона органлари туну-кун иш режимида ишлаётганлиги, экспортни ривожлантиришда тадбиркорларга доимий кўмаклашувчи ташкилот эканлиги ҳамда хар қандай масалаларни қонуний ҳал этишда кўмакдош эканлиги яна бир бор таъкидланди. Шунингдек, Фарғона вилояти божхона бошқармасининг Ўз хавфсизлик гуруҳи катта тезкор вакили С.Мамасиддиқов божхона қонунчилиги бузилган тақдирда зудлик билан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли “ишонч телефони”га қўнғироқ қилишлари мумкинлиги ҳақида тушунтиришлар берди.

18.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг