Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Халқимизни сифати кафолатланмаган маҳсулотлардан ҳимоя қилиш божхона ходимларининг асосий вазифаси
1796
2019 йил 17 февраль куни хорижий оммавий ахборот воситаларида Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Навоий” чегара божхона пости орқали 10 февраль куни Қозоғистонга бориб қайтган, ўзи ҳақида маълумот келтирмаган номаълум шахс “Божхона ходимларига одамларни топташга ким ҳуқуқ берди?” сарлавҳаси билан пост ходимларининг хизмат вазифасини бажариш билан боғлиқ ҳолатга баҳо берган.
Халқимизни сифати кафолатланмаган маҳсулотлардан ҳимоя қилиш божхона ходимларининг асосий вазифаси

Исми-шарифи келтирилмаган божхона пости инспекторининг хатти-ҳаракатлари  унинг “асабини бузганлиги”ни, “соатлаб туриб қолишига” сабабчи бўлганлигини ва постдан ўтувчи фуқаролар ва  божхона ходимлари ўртасида бўлиб ўтган савол-жавоб унга “жиноятчини тергов қилгандек” туюлганини билдириб, ходим “қўпол муомала” қилганлигини маълум қилган.

Юқоридаги мақола келтирилган ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида  жорий йилнинг 10 февраль куни “Навоий” чегара-божхона постидаги мавжуд видеокузатув тизимидан олинган тасвирлар батафсил таҳлил қилинганда, мақолада таъкидланган ҳодиса ёки шунга ўхшаш ҳолат содир бўлмаганлиги аниқланди.

Таъкилаш жоизки, Божхона кодекси талабларига мувофиқ йўловчи юкини божхона назоратига тақдим этса ёки божхона пости инспекторида шубҳа уйғонган тақдирда, юклар кўздан кечирилиб, сўраб-суриштирилади, уларнинг божхона қонунчилиги шу жумладан, божхона тўловларисиз олиб кириш меъёрларига мослиги текширилади.

Амалдаги тартибларга кўра кўра, жисмоний шахслар томонидан божхона тўловларисиз юртимизга олиб кириладиган товарлар миқдори 1 календарь ойда ҳар бир номдаги товардан 2 кг (бўлинмайдиган товарлар бундан мустасно), аммо умумий оғирлиги 10 кг дан ошмаслиги 20 турдаги маиший техника воситаларини эса 6 календарь ойда бир маротаба олиб кирилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.

Энг ачинарлиси шундаки, божхона ходимларининг эътиборига тушмаслик, оғзаки суриштирув вақтида фош бўлишни истамаган айрим шахслар турли озиқ-овқат ва тозалаш воситалари пластик идишлар ёки конфет пакетлари ичига яширилган ёки кофе пакетларига қўлбола усулда қадоқлаб сифати ва таркиби номаълум, инсон организмига таъсири ўрганилмаган биологик фаол қўшимчаларни олиб кириш ҳолатлари ҳам кўплаб учрамоқда.

Чунончи фуқаро Абдуллаева какао порошоги қутисига, фуқаро Набиева  болалар бўтқаси қутисига, фуқаро Асадова кир ювиш кукуни қутисига, фуқаро Бойматова  кофе қутисига оздириш учун мўлжалланган ва сифати кафолатланмаган «Herbalife»  маҳсулотларини яширинча қадоқлаган ҳолда юртимизга олиб ўтиш чоғида фош этилди.

Бу каби сифати кафолатланмаган маҳсулотларни асоcан болалар учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотлари қутисига яширган ҳолда олиб ўтишга уриниш қандай аянчли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини ушбу шахслар ҳеч ўйлаб кўрганмикан деган ҳақли савол туғилади.

Шу ўринда фуқароларимиздан бу каби қонунбузарликларнинг олдини олиш ҳамда  божхона ходимларига яқиндан кўмак бериш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг узлуксиз фаолият юритувчи қисқа 11-08 “Ишонч телефони” рақамига хабар беришларини сўраймиз.

18.02.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг