Хўш, бугун Жиззах вилоятида корхона, ташкилот ва муассасалардаги ёшларга эътибор қай даражада?
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси блан ўтказилган “Ватан равнақи йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги ёшлар форумида мана шу саволлар муҳокама этилди. Форумда вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасалардаги ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилот етакчилари қатори Жиззах вилоят божхона бошқармасининг ёш ходимлари ҳам муносиб иштирок этди.
Бугун шиддат билан ривожланиб бораётган глобаллашув даврида ёшлар масаласи устувор аҳамият касб этмоқда. Шу боис республика миқёсида таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотларининг ёшлар билан ишлаш фаолияти янги босқичга кўтарилганлиги таъкидланди. Эндиликда бошланғич ташкилот етакчиларининг иш олиб бориш тизимини янада ривожлантириш лозим. Форумда ушбу масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Жиззах вилояти божхона бошқармасидаги бошланғич ташкилот етакчиси А.Саидқулов ҳам сўзга чиқиб, бугунги кунда божхона соҳасида ёш ходимларга яратиб берилаётган қулай шароит ва имкониятлар, шунингдек, ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун бошқармада режали тадбирлар, спорт мусобақалари ташкил этилаётганлиги, бу эса ходимларнинг меҳнат самарадорлиги ва ишга бўлган қизиқишини янада оширишга сабаб бўлаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Форум доирасида ташкил этилган “Заковат” интеллектуал ўйини иштирокчиларнинг иқтидор ва билим, савиясини синовдан ўтказди. Шунингдек, ёшлар “Жиззах нефть базаси” МЧЖ ҳамда “Жиззах аккумулятор заводи” АЖга саёҳат уюштириб, бу ерда ёш ходимлар учун яратилган шароитлар, уларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Тадбир якунида фаол етакчиларга ташкилотчиларнинг сертификат ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
20.02.2019