Бугун Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби пойтахтимиздаги Божхона институти фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.
6.03.2019
Бугун куннинг иккинчи ярмида Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби К.Микурия Президентимиз ташаббуси билан Зангиота туманида 14 гектар ҳудудда барпо этилган “High Way Logistics Centre” замонавий транспорт логистика марказига ташриф буюрди.
6.03.2019
Хабар берганимиздек, Жаҳон божхона ташкилоти Бош котибининг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда. Ташриф доирасида бугун куннинг биринчи ярмига қадар бўлиб ўтган тадбирлар тафсилотлари билан фоторепортажимиз орқали танишинг.
6.03.2019
Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Давлат божхона қўмитасининг шахсий таркиби иштирокидаги тантанали тадбирда қатнашди. Видеоконференция тарзида бўлиб ўтган мазкур тадбирда Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси, Миллий кинология маркази ва Божхона институти шахсий таркиби ҳам масофадан туриб иштирок этишди.
6.03.2019
2019 йилнинг 5 март куни Жаҳон божхона ташкилотининг Бош котиби Кунио Микурия Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташрифнинг асосий тадбирлари 6 март куни бўлиб ўтмоқда.
6.03.2019
Андижон вилоят божхона бошқармаси масъул раҳбар ходимлари, шунингдек Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотдаги етакчиси иштирокида Пахтаобод туманидаги касб ҳунар коллежида ўқувчи ёшларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятларини янада шакллантиришга қаратилган тадбир бўлиб ўтди.
5.03.2019
Бухоро вилояти божхона бошқармасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларнинг ишдан бўш вақтларини унумли ўтказиш мақсадида спорт мусобақалари ташкил этилди.
5.03.2019
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида “Коррупция-тараққиёт кушандаси: унга қарши курашишда кенг жамоатчилик, ҳар бир фуқаронинг иштироки зарур” мавзусида вилоят прокуратураси ҳамда Адлия бошқармаси ходимлари иштирокида конференция ўтказилди.
5.03.2019
Инсон учун энг азиз неъматлардан бири шубҳасиз, соғлиқдир. Мамлакатимизда спорт ва жисмоний тарбияга қаратилаётган юксак эътибор замирида ҳам айнан саломатликни таъминлаш, руҳий баркамоллик каби эзгу ғоялар мужассам.
5.03.2019
Ўзбекистон Республикаси божхона органларида “8 март-Халқаро хотин-қизлар куни” байрамини юқори савияда ва кўтаринки руҳда ўтказиш ҳамда тизимда хизмат қилаётган аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларнинг саломатликларини мустаҳкамлаш мақсадида, Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида бошқарма ва божхона постларида хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида спортнинг стол тенниси, арғимчоқда сакраш ва шашка турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.
5.03.2019
Коррупция – бир пайтнинг ўзида инсонни ва давлат бошқарувини емирувчи иллат сифатида талқин этилиши билан бир қаторда, инсоният тарихида жуда чуқур илдиз отиб улгурган жиноят турларидан бири ҳисобланади.
5.03.2019
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бош почтамт” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар билан “Ҳалол тадбиркор учун “яшил йўлак” мавзусида учрашув ўтказилди.
4.03.2019
Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари заргарлик буюмларини юртимизга ноқонуний олиб ўтиш ҳолатларига чек қўйишмоқда.
4.03.2019
Божхона соҳасида қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига кенг тушунчалар бериш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси мутасадди ходимлари “Қўнғирот” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида учрашув ташкил этишди.
4.03.2019
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 26 йиллигига бағишлаб 2018 йил 7 декабрда ўтказилган тантанали маросимдаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар ижроси бўйича Давлат божхона қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган йўл харитасида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан “Коррупция-тараққиёт кушандаси: унга қарши курашишда кенг жамоатчилик, ҳар бир фуқаронинг иштироки зарур” мавзусида мутасадди идоралар билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
4.03.2019
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси биносида “Мулоқот ва муомала маданияти” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
4.03.2019
Аввал хабар берганимиздек, кеча 2019 йил 2 март куни Сурхондарё вилояти Узун тумани “Боғдара” қишлоғида ўзбек-тожик халқларини боғловчи яна бир ўтказиш пункти - “Боботоғ” чегара божхона пунктининг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Халқ сайлига айланиб кетган мазкур маросим таассуротлари билан қуйидаги фоторепортаж орқали танишинг.
3.03.2019
Сўнгги икки йил давомида Ўзбекистон – Тожикистон муносабатларининг ривожи жадал суръат касб этиб, стратегик шериклик даражасигача кўтарилди.
2.03.2019
Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан гиёҳванд воситаларни ташиш, тарқатиш, уларнинг ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланишга қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
2.03.2019
Қозоғистон Республикаси божхона хизматидан олинган маълумотга кўра, 2019 йил 2 март куни соат 21:00 дан 3 март куни соат 17:00га қадар Қозоғистон Республикасининг “Астана-1” дастурини техник созлаш ишлари амалга оширилаётганлиги сабабли чегара божхона постлари орқали автотранспорт воситаларининг ҳаракатида секинлашиш кузатилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирамиз.
2.03.2019